Деновдаги савдо марказида юзага келган портлашда шаҳар газ бўлими бошлиғи ҳамда Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходими айбдор деб гумон қилиниб, қамоққа олинди. Улар ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлик ва моддий қимматликлар олганликда айбланмоқда.
Бош прокуратура матбуот котиби Деновдаги портлаш бўйича теракт версиясини рад этди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга тахминан бино ичида бир неча соат давомида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Чақнаш оқибатида 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани айтилмоқда. Вилоят ҳокими Тўра Боболов етказилган зарар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилишига ишонтирмоқда.
Деновдаги савдо марказидаги портлаш овози бир неча километр узоқликдан эшитилди. Яқин атрофдаги бинолар, жумладан, турар-жой бинолари жиддий шикастланган. Портлашнинг тахминий сабаби сифатида газ қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши айтилмоқда. «Газета.uz» фавқулодда ҳодиса жойидан суратларни эълон қилди.
Mercedes`дан Cadillac`гача: амалдорларнинг қандай машинада юриши, Конституция куни арафасида 182 маҳкумнинг афв этилиши, «Қўйлиқ» бозорининг кўчирилиши, Деновдаги савдо мажмуасида портлаш оқибатида 2 кишининг ҳалок бўлиши, банк карталаридан пул ечиб олиниш сабаблари ўрганилаётгани, АҚШ сенаторларининг Ўзбекистонга босим ўтказишга чақириғи — «Газета.uz» нинг 7 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Сурхондарё вилоятидаги «Инденим» савдо мажмуасида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 кишига етди. ФВВ ходимлари уларнинг жасадини вайроналар остидан чиқариб олган.
Эрта тонгда Сурхондарёдаги «Инденим» савдо мажмуасида чақнаш содир бўлди. Ҳодиса вақтида бино ичида бўлган 9 киши жароҳат олган, яна икки киши вафот этган. Воқеа жойида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг